Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим СПА салон ишлатади(тўйдан кейин билганман бунақа иш қилишини). Мен кўп бора такидладим бу иши яхши эмаслигини, топган пуллариз ҳалол эмас дедим. Ҳатто жанжаллашиб ҳам қоламиз бу масалада. Ҳеч қандай интим хизмат кўрсатилмайди бунга йўл қўймайман дейди(мен ишонмайман бунга). Шу йўл билан топган пули ҳалолми турмуш ўртоғимни?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатни ўрганиш керак. Эркаклар аёлларнинг ёки аёллар эркакларнинг авратига қараши ёки ушлашига ёки зино қилишларига шароит яратиб берган бўлса бундан топаётган пули ҳаром. Валлоҳу аълам!