! Ҳазрат биз Аллоҳ қодир қилганича мустақил тарзда диний илмларни ўрганиб юрамиз, яқинда бир кишидан "агар инсон устозсиз илм ўрганса устози шайтон бўлар екан" деган эди. Биз бир жойда муқим яшаш имкониятига ега емасмиз (вақтинча), Ҳазрат мана шу масала юзасидан бир маслаҳат берсангиз, асосан сизнинг муаллифлигингиз остида чиқаётган диний адабиётларни ҳамда Ислом. уз сайтидан фойдаланамиз, сизни устоз сифатида биламиз шунинг ўзи кифоя қиладими.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Албатта, устоз бўлгани яхши. Аммо китоб ўқиб, илм ўрганиб бўлмайди деган гап йўқ. Ўқиб, ўрганиб, билмаган жойларини билганлардан сўраб бораверса бўлади.