Бир ҳолам бор. Эри билан ажрашгандан кейин, боласига алимент олиш учун судга хат берган. Исломда алимент олиш мумкин эмаслигини эшитиб, “энди нима қилай, рад қилайми ёки алимент пулини олиб ўғлимни диний таълим олишига ишлатсам бўладими?” деб сўраяпти.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Нафақа олиш ҳаққи бор. Боласини ота таъминлаши керак.