Ассалому алайкум! Агар аёл одати бўйича ҳайзи келадиган куни қасддан рўза тутмаса ва ўша куни ҳайзи келмаса, каффорат вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Рамазон ойида қасддан фарз рўзани тутмаслик каффоротни вожиб қилмайди. Балки рамазон ойида фарз рўзани субҳ содиқдан бошлаб тутиб, сўнгра қасддан узрсиз очиб юбориш каффоротни вожиб қилади. Валлоҳу аълам!