Ассалому алейкум Шайх Ҳазратлари! Олдинги берган саволимга жавобингиз учун катта раҳмат. Хозирги саволим куйидагича: Намозни вакти утиб колиб кейинрок ўқишга тўғри келиб ковотти. Иложини қилиб имо-ишора билан намозни вактида укиганим маъкулми ёки тулик коида (руку, сажда) билан кечрок, яъни кейинги намоз вакти кирмагунича укиганим маъкулми? Ноурин савол берганим учун узуримни кабул килин. Ҳурмат билан, Дилноза
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Вақти чиқмай туриб кеч ўқиган, ишора билан ўқигандан афзал.