– Ва алайкум ассалом! Сиз “намозни ният қилмаса” деган саволга жавобимизни ўқиб гап нимада эканлигини тушунмабсиз. Бир одам намозга киришишдан олдин қайси намозга киришаётганини қалбидан ният қилиши шарт. Мутлоқ намоз ўқишни ният қилдим деб намозни бошласа у нафл намози бўлади. Бу ерда қалбида ният қилганини тилида айтиш керак ёки айтмаслдик керак деган гап йўқ. Чунки ният қалбда қилинади. Сиз эса шу нарса тўғрисида гапираяпсиз. Валлоҳу аълам!