Ассалому алайкум! Мойкада ишлаймиз, шафёрлар ичадиган нарса (кимиз) эстан чикариб кетишади, ва уни излаб келиши ва сўраши даргумон. Шу нарсани холодильникта саклаб қўйип сўраб келишмаса, ичип қўйсак халол бўладими? Ўзи мана шу қолдирилган нарсалар хукми қанақа бўлади исломда? Ачип айнийдиган нарсалар қолдирилса, шуларни сўрап кемайди, мусорга откандан кўра деп еб ёки ичип қўйса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Юзга юз ҳаракат қилиб қидирса шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!