Ассалому алайкум! Мени бир савол қийнаб келади кўпчилик танишларим 1хбетга пул тикишади ва анчагина даромад олишади мен охири ёмон бўлади олган пулинг харом десам масжидга эхсон қилиб қўямиз бўлди ҳалол бўлади дейишади. 1хбетдан ютган пули харом тўғри, лекин қилган эхсонига ажри бўладими? Улар қилган эхсонидан ажр олишадими? 2.Уларнинг эхсонини (1хбет ўйнашини била туриб) олган одам каффорат тўлаши (тавба қилиши) керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаромдан озгина эҳсон қилса, ҳалолга айланади деган эътиқодда бўлган одам шариат бўйича кофир бўлади. Ҳаромдан топилган нарсадан эҳсон қилганидан савоб бўлмайди. Қилган эҳсонларига ажр олишмайди.
2). Ҳаромдан пул топадиган кишининг эҳсонини олмаслик керак. Олган бўлса, савоб умид қилмасдан фақир мискинга бериб юбориш лозим. Валлоҳу аълам!