Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Мотуридий хазратлари хакида

00:00 / 16.10.2008 | eski savollar | 3990
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Мен Сиздан Имом Мотуридий хазратлари хакида сурамокчи эдим. Ул зот кандай ишларни амалга оширганлар, кандай китоблар ёзганлар, хаётлари кандай кечган? Илтимос Сиздан хурматли Шайх хазратлари Имом Мотуридий хазратлари хакида маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат. Сизнинг Ислом дини учун килаётган улуг ишларингиз, бераётган фатволарингиз туфайли биз мусулмонларнинг илмимиз зиёда булмокда. Сиз сабаб булиб Аллохим бу камина ожиз бандасининг хам илмини зиёда килмокда. Аллохим килаётган улуг савобли ишларингизни уз даргохига кабул айласин, узи мукофотласин. Аллохим Сиздан ва барча мусулмонлардан рози булсин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Китоб ўқиб турганингизда бу мавзуни аллақачон билган бўлар эдингиз.- ИМОМ АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙИмом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, шу ернинг ўзида 333 ҳижрий санада вафот этган.У киши ҳанафий мазҳабда бўлиб, имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳининг икки восита ила шогирдлари бўлган. Яъни, у кишининг устозлари имом Муҳаммаднинг шогирдлари бўлган.Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи фуқаҳолар ва муҳаддислар чақирган нарсага чақирган. У киши жуда ҳам машҳур бўлиб, Мовароуннаҳрда барча унга мурожаат қилган. Улар у кишидан фиқҳ, усули фиқҳ ва бошқа диний илмларни таълим олганлар. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи усул бўйича «Китобул жадал»ни ва фиқҳда «Маъохизуш шарийъа»ни таълиф қилганидан кейин шуҳрати яна ҳам ошиб кетди. Шундан кейин илми каломда шуҳрат қозониб Хуросон аҳли ушлаган мазҳаб соҳибига айланди. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ақийдадаги мазҳаби Абулҳасан ал-Ашъарийнинг мазҳабига тенг бўлди. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Таъвийлоту аҳлис сунна» номли тафсирида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, мунажжим, фолбин ва бошқаларнинг фикрларини муноқаша қилган ва ҳаммаларига раддия берган. У киши аҳли Сунна ва жамоанинг мазҳабини қўллаб қувватлаган.Саъдуддин Тафтазоний, имом Тоҳавий, имом Умар Насафий, Фахрул Ислом Баздавий, Ибн Ҳумом ва бошқа уламолар ақоид илмининг мотуридия йўналишида кўзга кўринган уламолардан бўлдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat