Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш вақтида телефонга қарасам

15:01 / 13.10.2022 | Шахноз Усмонов | 944

Ассалому алайкум! Иш вақтимда телефонга қараш одатим бор. Ўйин ўйнаб ўтирмеман, лекин шахсий смс келса, унга жавоб ёзишим мумкин. Хамда бир хилларда концентрациям пасайиб, интернетда 10-15 минут бошқа нарса қилишим хам мумкин, масалан ахборот ўқийман. Энди ўйланиб қолдим - менга иш хонам 8 соат иш учун тўласа ва мен ўша вақтда бир-бир ишга боғлиқмас нарса қилсам. Шу ишимдан тушган пул харом бўладими энди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хос ишчи иш вақтида бор меҳнатини иш берувчининг манфаатига сарфлаши шарт. Умумий келишувларда ушбу вақтдан фақатгина инсоний ҳожат, фарз ибодат ва таомланиш каби зарурий ҳожатлар истисно қилинган бўлади. Иш вақтида иш берувчи сизга юмуш топиб бера олмаса ҳам унинг рухсатисиз шахсий ишингиз билан шуғулланишингиз жоиз эмас. Саволда айтилгани каби оз вақт ишдан чалғишга эҳтиёжингиз бўлса иш берувчидан шундай қилишга рухсат сўраб олишингиз шарт. Агар ундан берухсат иш вақтида белгиланган ишдан чалғисангиз, ўша чалғиган вақтингиз миқдорича иш берувчининг ҳаққини еган бўласиз. Банданинг ҳаққини ҳақ эгаси кечиб юбормагунича Аллоҳ кечирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat