Ассалому алайкум! Биз қариндошларимиз билан мол сўямиз (5 киши). Қассоб сўйиб бўлиб хаммамизга тенг тақсимлаб беради. Шу сўйилган молни аёлимга ақиқа деб ният қилсак бўладими? Туғулганида қилинмаган экан.
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Чунки барча қурбатни қасд қилиши керак. Ақиқани ният қилиш қурбатдир. Гўштни ният қилиш қурбат эмас. Сўйишлик эса баъзиси қурбат бўлиб баъзиси қурбат бўлмай жузланишни кўтармайди. Валлоҳу аълам!