Ассалому алайкум! Ёшлигимдан (10ёшимдан бери шекил) дўстим йўк, одамлар мендан ўзини олиб қочади. Кўчадиги одамлар хам мен билан ўзидан ўзи уришиб кетаверарди. Оила аъзоларим билан хам шу ахвол. Баъзан ўзимни ўлдириш хақидаги хаёллар келаверади. Лекин кейин каналингиздан дам солиш хақида ўқиб қолдим, хар куни ўзимга дам солганимдан кейин одамларни муносабати анча яхшиланди, хали хам хайратдаман. Аммо хайиз кўрган холатимда, яъна одамлар ўзини олиб кўчади, (хатто мушугим хам) оила аъзоларим йўқ нарсадан жанжал чиқиб уриб кетишади. 1). Хайиз кўрган холатимда нима қилишни маслахат берасиз? 2) Энди умримни охиригача ўзимга ўзим дам солиб юраманми? Чунки акамла хадеб дам солиш шарт эмас дедила.
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кундалик суннатларини ўрганиб, уларни бажариб юришни ўзингизга одат қиласиз. Тонги ва тунги зикрларни қолдирмай айтасиз. Бу учун Имом Нававийнинг ал-Азкор китобидан фойдалансангиз бўлади. Валлоҳу аълам!