Ассалому алайкум! Мен яқинда оёғимни тирноғини докторда олдирганман. Сувга текизмаслик керак экан. Ғусл қилганимда ўша бармоғимга сув текизмаябман. Шу қилётган ғуслим намоз ўқишим учун жоиз бўладими ёки ғуслдан сўнг таҳорат ҳам олишим керакми? 2. Онамлар бирон бир муҳим ишлар олдидан 3 чоршанба холвайтар пишириб қўшниларга тарқатишади. Бу бидиъат эмасми? 3. Кулни ҳар нарсага аралаштириб, қўшиб бўлмайди дейишади. Бундай гап динимизда борми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ғуслда сув теказмасдан ўша боғланган жойга масҳ тортасиз. Ғусл қилиш жараёнида таҳоратни синдирадиган иш бўлмаса, таҳорат олишингиз шарт эмас.
2). Бу бидъат. Шариатимизда бундай иш йўқ.
3). Шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!