Ассалому алайкум! Баъзи ота-оналар Қуръонни тўлиқ ёд олган фарзандларига хурсандчилик ва мукофот сифатида халқ орасида "Қуръон тўйи" ёки "Қуръон зиёфати" деб номланган зиёфат уюштириб беришмоқда. Бу зиёфат оилавий, узтозлар ёки яқин достлар билан нишонланмоқда. Мақсад бировларга эълон қилиб мақтаниш ва риё қилиш эмас. Мақсад шу қори болажонларни муносиб равишда мукофотлаб ҳадялар улашиш ва уларга хурсандчилик тарзда зиёфат бериш. Бунга коп мусулмонлар томонидан ижобий қаралсада, буни бидъат амал дейдиганлар ҳам бор экан. Қайси расмий манбада бу амал бидъатлиги тоғрисида маълумот берилгани соралса, жавобан, бу Муҳаммад алайҳиссалом даврларида болмагани, Қуръонда бу ҳақида ёзилмагани ва "Қуръон тўйи" ёки "Қуръон зиёфати" деб аталиши ҳам хато эканини айтишди. 1. Бундай зиёфат бериш бидъатми? 2. Бундай зиёфатни "Қуръон тўйи" ёки "Қуръон зиёфати" деб аташ хатоми? Ҳар хил мамлакат ёки шаҳарларни одат ва шеваларидан атамалар келиб чиқишини ҳам ҳисобга олинадими?
– Ва алайкум ассалом! Қуръони каримни ёдлагани муносабати билан хурсандчилик қилиши, эҳсонлар тарқатиши жоиз. Валлоҳу аълам!