ассалому алайкум. Мени саволим шундан иборат: мен анча илгари қизиқишдан зино қилдим ва тавба қилдим, бир неча бор тавба қилсамда барибир шу ишни қайтадан қилиб қўяман. Нима қилай ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша ишга олиб борадиган сабаблардан узоқлашинг. Астойдил тавба қилинг. Аллоҳ таоло кўриб, билиб, ҳисобга олиб турганини бир зум ҳам ёддан чиқарманг.