Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз хақида

00:42 / 12.02.2022 | Палуанияз | 808

Ассалому алайкум! Баъзида танишларим қарз сўраб қолишади. Кўпинча сўрашга уялиб сўрамайман ва кўпчиликда 40-50минг балки ундан кўп ёки оз миқдорда пулларим қолиб кетади. Сўраган пайтларида қарзга деб сўрашади, лекин мен нима қилай сўрамаганим маъкулми ёки охиратимга зиёни тегадиган бўлса сўраб олганим яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша қарздорлар мушкул аҳволда бўлишса ва маблағни қайтаришга қодир бўлмасалар, кечиб юборганингиз афзал. Бунинг эвазига охиратда улкан ажрга эга бўласиз. Агар улар ўша пулни тўлашга қодир бўлсалар, аммо унутиб ёки бепарволик қилиб, қайтармай юришган бўлса дарҳол талаб қилинг. Акс ҳолда инсонларда омонатга бепарволик, ўзгалар ҳаққини енгил санаш каби разилликлар кўпаяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat