Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар

15:59 / 17.11.2022 | Жавлон Курязов | 764

Ассалому алайкум! Уйдан 15 кунлик сафарни ният қилиб ишга кетаман ва борган масофам 90км дан узоқ. Намозларимни қаср қилиб ўқиябман. Лекин айрим кунларда мени бошқа буровойларга, масофаси уйимдан 15-20км бўлган объектларга ҳам юборишаябди. Шунда умумий холатим хали хам 15 кунлик сафарда бўлсам хам аммо масофам қисқариб қолган бўлади. Намозимни қандай ўқийман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйдан 15 кунлик сафарни ният қилиб ишга кетаман ва борган масофам 90км дан узоқ. Намозларимни қаср қилиб ўқиябман” деб ёзибсиз. Борган жойингизда 15 кун туришни ният қилганингиз учун ўша ерда намозларингизни қаср ўқишингиз лозим. Сиз у ерда муқим ҳукмидасиз. “Лекин айрим кунларда мени бошқа буровойларга, масофаси уйимдан 15-20км бўлган объектларга ҳам юборишаябди. Шунда умумий холатим хали хам 15 кунлик сафарда бўлсам хам аммо масофам қисқариб қолган бўлади. Намозимни қандай ўқийман? деб ёзибсиз. Ўша муқим турган иш жойингиздан туриб 89 км (сафар масофасининг энг ози) дан узоқ жойни ният қилиб йўлга чиқсангизгина мусофирга айланасиз (ўша жой уйингизга 15-20 км ёки ундан яқинроқ бўлишининг аҳамияти йўқ, уйингиз жойлашган шаҳар ёки қишлоққа кирмасангиз бас). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat