Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олиш

16:09 / 17.11.2022 | Jahongir | 598

Ассалому алайкум! Бир дўстимдан маккажўхори донини масалан 10 тн донни қарзга олиб ўз эхтиёжимга ишлатсам албатта дўстимнинг розилиги ва нимага ишлатишимни ўзига билдирган ҳолда сўрасам ва донни олиб ҳозир сотсам кейин орадан 5-6 ой вақт ўтса ўша пайтидаги нархида10 тн донни пулини берсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу келишув сизлар томонингиздан “қарз” деб аталаётган бўлса ҳам моҳияти насия савдо бўлиб қолмоқда. Насия савдода маҳсулотнинг нархи аниқ қилиб белгилаб қўйиш шарт. Акс ҳолда савдо фосид бўлади.  5-6 ойдан кейинги бозор нархига савдо қилиш дуруст эмас (фосид бўлади). Чунки ўша вақтда нарх қандай бўлиши номаълум. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat