Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибоми йўқми

22:29 / 18.11.2022 | Holivecomix | 842

Ассалому алайкум! Оилам билан чет мамлакатга кўчиб ўтвоммиз. Бу жойлада уй аренда оганинда хеч нарсасиз факат уйни ўзини олади. Мебель, ошхона мебели ва бошқа уй жихозларини ўзин сотиб олишин кере. Бир хил сайтла бор. Хозир ол, кейин пулини бер шаклида ишлиди. Биза сўрадик 0%. Беркитилган ёки очиқ комиссияси йўқ. Масалан 1000$ лик мебель тўпламини олдик деялим. Шуни 10 хафтада 100$ дан тўлаб берса бўлади. Ва 10 хафтадан кейин дўкон эгаси 1000$ олади ва тугади. Агар вақтида тўламаса пена бўлиши мумкин. Шу сабабли 1 кун олдин тўлаб қўйиш ниятим бор. Бундан муаммо чиқмиди. Саволим шунақа. 1. Бу сайтла пейпалга ўхшаган платёжный системала билан ишлиди. Пейпалда убу кимга пул юбормочи бўсен масалан, 100$ юборишчун 105$ юбориш кере. Шунда дўкон эгаси 100$ олади ва пейпал 5$ обқолади. Итого 10 хафтада ман 1000$ ўрнига 1050$ юбораман. Шунда дўкон эгаси 1000$ пулини олади ва пейпал 50$ ўзига олиб қолади. Шу ишни хукми қанақа? 2. Мебель олиб келиб ўрнатиб бергани учун қўшимча хақ олишса ва итого 1000$ дан кўп пул берган бўламан. Шу иккала холда рибо етган бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўловни кечиктирганингиз учун жарима олишадиган бўлса жоиз эмас.

1). Пейпал пулни етказиб бергани учун ҳақ олар экан. Бу ишга монелик йўқ.

2). Мебелни ўрнатиб бергани учун алоҳида ҳақ олишининг зарари йўқ. Юқорида айтганимиздек келишувда тўлов кечиккани учун жарима бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat