Мен қозоғистонда яшайман, 15 кун давомида "вахта"ли ишда (заводда) кунига 12 соатдан ишлайман. Кейин уйимизга қайтиб 15 кун дам оламиз. Лекин мен у тарафда ҳам жисмонан, ҳам руҳан чарчаб кетаман. Бир тарафдан иймоним заиф. Диний илм олгим келади. Ўзим физика фанига қизиқаман. Уша ишхонамдаги касбим физика билан боғлиқ. Мактабда физика фанидан ўқитувчилик қилай десам, унда баъзи муаммолар бор. Масалан, бегона аёлларнинг кўплиги, у ердаги одамларнинг динга аҳамият бермаслиги кабилар. Умуман сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам, мен қандай касб билан шуғулланганим маъқул, нималарни маслаҳат берардингиз?
- Бундай ҳолатда истихора қилинади.