Ассалому алайкум! Бироз моддий томондан битиши қийинроқ иш бор эди, шу иш битса кўзни қувонтирадиган жонлиқ қўчқор сўйиши ният қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ ўша ишни Аллоҳ осон қилди, чиройли қўчқор сўйиб гўштини тарқатдим, аммо чақирилган меҳмонлар билан мен хам шўрва ва гўштидан еб қўйибман, шу холатда ейиш мумкин эмаслигни билмадим, шунга ўйланиб қолдим, нима маслахат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Одатда бир иш битиши учун у қиламан бу қиламан деб ўзига мажбурият қилиб олиш назр ҳисобланади. Агар шу ниятда айтган бўлсангиз, у қўйнинг гўштидан ейишингиз жоиз бўлмайди. Истиғфор айтасиз. Агар мажбуриятсиз шундай эҳсон қиламан деб қўйган бўлсангиз, оддий эҳсон бўлади ва ейишингизнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!