Ассалому алайкум! Анча йиллар олдин қўшнимизнинг 3 дона паррандасини ўғирлаганман шуни билдимки хақдорга қайтаришдан бошқа йўли йўқ экан. Қўшним ўзи оламдан ўтиб кетган бева аёли 1 ўғли 3 қизи бор хаммаси оилали ўша мулкни хозирги кундаги нархини хисоблаб ортиги билан Ўғлига кайтарсам бўладими? Кейин яна бир масала ўртага бир ишончлик илимлик инсонни қўйиб мени номимни айтмасдан қайтарсам бўладими сабаби юз кўришганда ноқулай бўлмаслиги учун ва бу хақида фарзандлари аёли хаммага овоза қилиб юбориши эхтимоли катта. Уларни одатини биламан ва мени ўйлантираётган асосий муаммо шу.
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўғирлаган нарсангизнинг қийматини қўшнингизнинг меросхўрларига қайтаринг. Улар эса шариат кўрсатмаларига мувофиқ уни ўзаро тақсимлаб олишади. Бошқани вакил қилиб қайтарсангиз ҳам жоиз. Ўғирланган мол эканини айтиш ҳам шарт эмас. Умумий қилиб маййитнинг ҳақи деб қайтараверинг. Тавба ва истиғфор айтишингиз лозим. Валлоҳу аълам!