Ассалому алайкум! Ҳазрат(раҳимаҳуллоҳ)нинг «Одоблар ҳазинаси» китобларини ўқиб туриб савол туғилди. У eрда бировнинг уйига эгасининг рухсатисиз назар солиш жуда қаттиқ қораланган экан. Саволим шуки ҳозирги кунда уйлар баланд 2 қаватли қилиб қуриляпти. Табийки у уйдан қўшнисининг уйи кафтдeк кўринади. Шунга ўхшаган муаммоларни қандай муолажа қилса бўлади. Сиз азиз устозлардан Аллох рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ўша тарафга қаратилган ойнани беркитиб, тўсиб қўйилади. Агар беркитмасаю, қўшнининг тарафига қарагани аниқ бўлса, ҳадисларда айтилганидек қараганнинг кўзини ўйиб олишга ҳаққи бўлади. Валлоҳу аълам!