Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисларнинг саҳиҳлиги

18:28 / 10.04.2013 | Ботирхўжа | 2920
муҳтарам Шайх ҳазратлари. Аллоҳ таоло динимиз, миллатимиз равнақи йўлида қилаётган саъйи-ҳаракатларингизни Ўзи муносиб мукофотласин. Хайрли ва барокотли этиб, бизларни узоқ муддат нафлантиришни насиб айласин. Ҳазратим! Рухсатингиз билан сизни бир савол билан безовта қилсам: Қуйидаги икки ҳадис ҳақиқатда ҳам саҳиҳми: (иии) Абдуллоҳ ибн Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Киши билиб туриб ейдиган бир дирҳам рибо Аллоҳ наздида ўттиз олтита зинодан қаттиқроқдир» (Табароний ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1033). (ив) Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Судхўрликнинг етмиш икки даражаси бор бўлиб, энг пасти Исломда бўла туриб ўз онасининг номусига тажовуз қилган кабидир» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 153). Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин. Ва ассалому алайкум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биринчи ҳадис саҳиҳ. Иккинчи ривоят Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг сўзи. Ҳадис эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat