Ассалому алайкум! Рўза тутмаган инсонни жазоси қандай?
– Ва алайкум ассалом! Рамазон рўзасини фарз эканини инкор қилиб, уни тутишдан бош тортса диндан чиқади. Агар унинг фарз эканини била туриб, дангасалик туфайли тутмаса гуноҳи кабира қилган бўлади. Қазосини тутиб бериши шарт. Валлоҳу аълам!