Ассалому алайкум! Бир китобда Қунут дуосида ўқиганда Мовароуунахр нашриётида нашр қилинган китобда настағфирука ва охирида мулхақ деб ёзиляпти. Бошқа бир китобда эса, настағфирук, яъни а ташлаб кетиб ва охирида мулхик деб ёзиляпти. Мени ёшлигимда эшитгандим: "бирон бир харф тушиб қолса, маъно ўзгариб кетади" - деб. Сиздан илтимос шунга бир ойдинлик киритиб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! “نَسْتَغْفِرُكَ” жумласини “настағфирук” дейиш ҳам “настағфирука” дейиш ҳам дуруст. Биринчиси ўша сўзда тўхтаб, сўнг нафас олиб давом этганда айтилади. “مُلْحق” калимасини “Мулҳиқ” деб ўқиш фасиҳроқдир, Имом Нававий шу кўринишни “машҳур” деган. “Мулҳақ” дейиш ҳам дуруст. (Ҳошиятут Таҳтовийдан). Валлоҳу аълам!