Моида сурасини 5 оятидан ҳабарим бор аҳли китобларни сўйган жонлиқлари ҳалол магар Исломда ҳаром килингандан ташқари (МАНОСИДА) . яни товуқ ва мол гоштини назарда тутаябман. Лекин бу ердагилар(россиадаги мусулмонларниниг айримлари) ичимга шубҳа солди. Аҳли китоблар олдинги аҳли китоб назарда тутилган, лекин ҳозиргилар ўзларига тўғрилаб китобларини ўзгартирган дейишаяпти, буларни ҳозирги аҳли китобнинг гўштлари бўмайди дейишди. Аммо улар шайх эмас! домла сиздан илтимос аниқлик киритиб беринг есам бўлаверадими ёки йўқми Россияда хабарингиз бор хрестиан (католог праслав)лар кўп яшайди.
- Аслида Қуръони Карим тушишидан олдин улар динларини бузиб бўлишган. Ўша ҳолда уларнинг сўйишларини ейишга рухсат берилган. Аммо бузилган бўлса ҳам ўз динларининг қоидаси асосида сўйишни шарт қилинган. Ҳозирги христянлар сўйиш бўйича ўз динларининг таълимотига амал қилмайдилар. Шунинг учун уларнинг сўйишларини еб бўлмайди. Бунинг устига Россияда 20 миллион мусулмон бор. Ўшаларнинг сўйишидан ейиш керак.