Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз бир кун дўстларим билан кўришганимда уларни ичимлик ичаётганларига тўғри келдим. Улар қадаҳ (пиёла ) йўқлиги сабабли битта идишдан 3-4 киши (баклашка оғзи билан ) ичишаётган экан. Шунда менга ҳам ичимлик таклиф қилишди, табиийки мен рад этдим. Шунда улар бир овоздан (сенда кибр бор, нима биз касалмизми?) деган гаплар қилишди. Мен бу менинг мўминлик табиатимга тўғри келмаслигини, ҳамда бу одобга ҳам, тиббий кўрсатмаларга ҳам мос тушмаслигини айтдим. Устоз қилган ишим кибрга кирадими?