Ассалому алайкум! Сувдан бошқа чой, кампот каби суюқликлар ҳукмий нопокликларни (бетаҳоратлик, жунублик каби) кетказишга яроқсиз экан, аммо кийимга ёки баданга теккан ҳақиқий нажосатлар (қон, бавл ва ҳоказо) ни кетказа оладими? Баъзилар уларни ранги ўзгаргани учун пок аммо покловчи бўлмагани учун ҳақиқий нажосатни кетказгани билан пок ҳукми берилмайди дейишади, масалан, пиёлани чойда чайқасангиз пок ҳукми берилмайди ёки кийимдаги ҳақиқий нажосатни кампот билан кетказсангиз пок ҳукми берилмайди, бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Нарса кўринадиган нажасдан сув ва ҳар қандай кетказувчи суюқлик билан нажаснинг ўзини кетказиш ила пок бўлади.
Ушбу суюқлик:
1). Оқувчи бўлиши (мисол учун сирка каби суюқ бўлиши керак, қуюқ шинни кабилари ярамайди);
2). Пок бўлиши (сийдик ёки қон кабилар ярамайди);
3). Нажосатни кетказа оладиган бўлиши (ёғ ва сут кабилар ярамайди) шарт қилинади.
يجوز تطهير النجاسة بالماء وبكل مائع طاهر يمكن إزالتها به كالخل وماء الورد ونحوه مما إذا عصر انعصر كذا في الهداية، وما لا ينعصر كالدهن لم يجز إزالتها به كذا في الكافي، وكذا الدبس واللبن والعصير كذا في التبيين (الفتاوى الهندية)
Нажосатни сув ва у билан нажосатни кетказса бўладиган ҳар қандай пок суюқлик билан поклаш жоиз. Ҳудди сирка, атиргул суви ва шунга ўхшаш сиққанда сизиб чиқа оладиган суюқликлар каби (Ҳидояда шундай дейилган). Ёғ каби сиққанда сизиб чиқа олмайдиган нарсалар билан нажосатни поклаб бўлмайди (Кўфийда шундай дейилган). Қуюқ шинни, ёғли сут, шарбат ҳам шундайдир (Табйинда шундай дейилган). Фатовои ҳиндийя. Валлоҳу аълам!