Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макка тоши ва Хожар ул-Ашоб даги тош

00:00 / 05.11.2008 | eski savollar | 4557
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Мени қийнаётган савол:-Хожар ул-Ашобдаги тош билан Кабадаги тош аслида бир тошми ёки бошқа-бошқами? Хожар ул-Ашобдаги тошда оёқ изи о'рни бор деб о'қидим, кабадаги тош эса сувга чо'кмайди деб о'қидим. О'қиган манбаларимга қараганда Кабадаги тош таҳминан 1050 йилларда о'г'ирлаб яна қайтарилган экан. 1600 йиллар атрофида Каба ичини сув босган ва тош бо'линган экан. Яна бир манбада ёзилишича Пайг'амбаримиз Муҳаммад(с.а.в) Хожар ул-Ашобдаги тошни ко'чирган эканлар. Кабага ко'чирганмилар ёки у бошқа тошми? Шу ҳақда то'лиқ ма'лумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган китоблар қандай кишилар томонидан ёзилган? Умуман, ҳамма нарсани аралаштириб юборилибди.- Каъбаи мяззаманинг шарқий бурчагига Ҳажарул асвад ўрнатилган. У ердан бир ярим метр баланддадир. Каъбаи мяззаманинг деворлари тошдан. Оёқ изи бор тош Каъбаи мяззаманинг шарқий тарафида, алоҳида жойда, шиша билан ўралиб қўйилган. Набий алайҳиссалом Ҳажарул асвадни кўчирмаганлар.Умуман бу борада ҳеч нарса билмас экансиз. Китобда ўқидим деганигиз қизиқ. Ўша китобларни яна бир бор ўқинг. Бизга ҳам номини айтинг. Ҳақиқатда шу гаплар бўлса, уларни тузатиш керак. Сиз «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ўнинчи жузини ўқинг. Тўғри маълумотларни топасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat