Ассалому алайкум! Шайх Хазратларининг китобларини ўқиш жараёнида ўқилаётган адабиётга қаттиқ этибор бериш кераклиги ва дуч келган нарсани олиб ўқиб кетавермасликни тушунамиз. Шунга этиборан савол 1. "Хилол Нашр" нашриётидаги Шайхимиздан бошқа ёзувчилар ёзган китобларни бемалол ўқисак бўладими? 2. Мулла Али Ибн Султон Мухаммад Қори қаламларига мансуб "Ал-фиқх ул-акбар" китобини олиб ўқисак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Бўлади. Ушбу китоб мухтасар шаклда ёзилган бўлиб, уни шарҳ билан ўқилса манфаатлироқ бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” ва “Сунний ақидалар” китобларини ҳам ўқинг. “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхиси”да ҳам жуда зарур маълумотларни топасиз. Валлоҳу аълам!