Ассалому алайкум! Қабристонда шом намозини ўқиш тўғри келиб қолди айтишдики қабристонни чегарасида ўқиб бўлмайди чиқиб ўқиш керак дейишди. Шу тўғрими бўш жой бўлса хам қабристонда намоз ўқиб бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! «Фатовий ал-Азҳар» - Ал-Азҳар фатволари» мажмуасида қуйидаги фатво бор:
Ичида қабр бор масжиддаги намоз ҳукми: Агар қабр масжиддан ажралган жойда бўлса, яъни, намоз ўқилмайдиган жойда, унга қўшни масжиддаги намоз тўғридир. Бунинг ҳаромлиги ёки макруҳлиги йўқ.- Аммо қабр масжиднинг ичида бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабида намоз ботил ва ҳаромдир. Қолган уч имомнинг мазҳабида жоиздир. Фақат улар, қабр намозхоннинг олд тарафида бўлиши макруҳ, деганлар. Чунки, бунда қабрга намоз ўқиганга ўхшашлик бор. Лекин қабр олдида намоз ўқишдан уни муқаддас билиши ва улуғлаш кўзланган бўлса, ҳаромдир. Гоҳида ширкка олиб бориши ҳам мумкин. Бас, қабр намозхоннинг орқасида, чап ёки ўнг тарафида бўлсин! Валлоҳу аълам!