Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқув

18:24 / 23.12.2022 | Солиха | 687

Ассалому алайкум! Бугун жуда ғалати тушкун холатга тушиб қолдим, ёшим 38 да лекин хали фарзандим йўқ. Албатта Аллоҳ беришига иймоним комил, сабр билан кутяпман. Бугун шу масала юзасидан ичимда қандайдир савол пайдо бўлди ва Қуръонга мурожаат қилишни ният қилдим хамда мени ўйлантирган саволни кўнглимдан ўткизиб "Аллоҳим Ўзинг тўғри йўл кўрсат" деб очдим ва қўлимни тахминий оят устига қўйдим. Оятнинг тафсири ширк хақида эди қўрқиб кеттим. Сабаби аввал хам худди шундай холат бўлганди. Жуда кўп ўйлаб тополмагандим, аммо билиб билмай қилган хатоларим учун истиғфор айтиб каттик тавба қилгандим. Мени қўркитган нарса нега қайта қайта бундай маънодаги оятларга рўбару бўлаёганим. Нахотки шундай оғир гунох қилганмикинман? Қачон қандай? деган саволлар беряпман. Йиғладим, излаяпман, тинимсиз истиғфордаман. Тўғри гунохкор бандамиз, хар бир қадамимиз гунох, аммо айнан ушбу оятдаги гунохни қилиб нахотки билмасам? Нахотки қалбимга мухр босилган банда бўлсам деган саволлар қийнаяпти? Аслида мени қилган ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизча бундай қилиб Қуръондан тасодифан бир саҳифани очиб, бир оятни танлаб, унда бирор гуноҳ амал зикр қилинган бўлса, ўзингизни ўшанга мубтало бўлган деб ўйлашингиз нотўғри. Сиз шариатда бўлмаган ишни қилаяпсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat