Ассалому алайкум! Мен хозирда хар куни эрталаб ишга ўз уйимдан 90 км узоқликда жойлашган туманга ишга бориб келаман, аниғи Қарши шахридан Муборак шахрига. Кечқурун яна қайтиб келаман Қаршига. Шунда мен мусофир хисобланаманми ва Муборакда ўқилмай қолган намозларимни қазосини уйга қайтиб келиб қаср қилиб ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, Қарши шаҳридан чиқишингиз билан то қайтиб келгунингизча мусофир бўласиз. Мусофирликда қазо бўлган намозларни ҳам қаср қилиб ўқийсиз. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Валлоҳу аълам!