Ассалому алайкум! Агар эркак киши никоҳда маҳрга ҳеч нарса бермаган бўлса ва буни ният ҳам қилмаган бўлса лекин аёли унда шу маҳрни талаб қилмаса ва маълум сабабларга кўра бутунлай маҳридан воз кечса бўладими ёки охиратда аёл киши маҳридан воз кечганлиги учун ҳам эркак киши сўраладими?
– Ва алайкум ассалом! Воз кечган бўлса сўралмайди. Эр уни шунга мажбур қилмаган бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!