Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳдан келиб турадиган улуш

10:33 / 20.01.2019 | Nuriddin | 2151
Ассалому алайкум! Бир одамга бир гунох ишни ўргатса ўша ўргатгани учун гунох ёзиладими ёки ўша ўргатган гунохини хар қилганида тенг баравар ёзилаверадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар қилганида тенг баробар ёзилади. Шунинг учун зинога чорлаганлар эргашган зинодан қайтгунича зинога шерик бўлиб қолаверади. 

وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تُقْتَلُ نَفْسٌ ظُلْمًا إِلَّا كَانَ عَلَى ابْنِ آدَمَ الْأَوَّلِ كِفْلٌ مِنْ دَمِهَا». وَذَلِكَ لِأَنَّهُ أَوَّلُ مَنْ سَنَّ الْقَتْلَ  

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бирон жон зулм ила ўлдирилса, унинг қонидан Одамнинг биринчи боласига албатта улуш бор*», чунки қатлни биринчи бўлиб у жорий қилган».

* «Одамнинг биринчи боласи» дейилганда Одам алайҳиссаломнинг тўнғич ўғли назарда тутилади. У ўз инисини ҳасад қилиб ўлдирган. Манбаларда унинг исми Қобил, укасининг  исми Ҳобил бўлгани айтилади. У бу ишни, яъни қотилликни инсоният тарихида биринчи бўлиб бошлаб берган. Шунинг учун мазкур ишни қилган ҳар бир кишига Қобил шерик саналади ва гуноҳига шерик бўлади, бирга азобланади.
Бадруддин ал-Айний. Умдатул қорий. – Ж. 6. – Байрут: Дорул фикр, 2005. – Б. 98. ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий").
Бу умумий қоида бўлиб, ким ўзидан бошқани қандай яхши ишга бошласа ундан насибадор бўлаверади. Ёмон ишга бошласа ундан ҳам насибасини олиб туради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat