Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёутубедан фойда кўриш

23:24 / 23.12.2022 | Abdulloh | 546

Ассалому алайкум! Ёутубе дан топилган пулни нима қилиш керак, садақа қилса ёки масжидга ёки ўғиркасал инсонлар даволанишига тўласа бўладими. Менинг фикримча, таълим, илм, фойдали видео, инсонларга илмини зиёда қилишда ёрдам берадиган ёутубе каналлар ҳаром пул топишмаяпти. Қолганлари эса, масалан мусиқа, кино, ҳар хил телекўрсатувлар ва шунга ўхшаш инсон умрини беҳуда ўтказишдан бошқа нарсага ярамайдиган видеолардан тушган пулни ҳалол деб бўладими? Агар бундай дейиш қийин бўлса бундан тушган пулни тепароқда ёзганимдек сарфласа савоб бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ютуб тармоғидан яхши йўлда ҳам ёмон йўлда ҳам фойдаланиш мумкин. Қимор, рибо, зино, фаҳш каби ҳаром ишларга ҳизмат қилиб топилган пул ҳаром. Бундай пуллар савоб умид қилмасдан фақир ва мискинларга садақа қилиниши керак. Фарз, вожиб, суннат ёки мубоҳ амаллар учун ҳизмат қилиб топилган пуллар ҳалол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat