Ассаламу алайкум! 2-3та оёқ кийимни (кроссовка, тапочка) бир қилиб кир мошинага ювгани солган эдим, ювилиб чиқиб, қуриганидан сўнг қарасам биттасини тагига (подошвасига) қўйнинг нажосатлари кириб қолган экан. Базиларини кийиб юриб бўлганимдан кейин кўрдим бошқасини тагида нажосат турганини. Ушбу оёқ кийимлар тоза хисобладими? Уларни кийиб юрсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Унга ёпишиб қолган нажосат кетмаган экан. Уччаласини ҳам қайтадан покланг. Валлоҳу аълам!