Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музораба шарти

04:24 / 24.12.2022 | А Б | 688

Ассалому алайкум! Шерикларим насия савдосини йўлга қўйган уларнинг тижорати яхши Алхамдулиллах улар менга таклиф билан чиқишти пул топиб уларнинг тижоратига ёрдам берсам улиш ажратишни келиштик, мен бир инсондан 3000$ микдорида пул сўрадим тижорат учун ва фойданини 5дан1 га пул бергани учун шерик эканлигини айтдим у рози бўлди 12 ой муддатга пул беришга рози бўлди , шерикларим зиён бўлиб қолса пул берган одамга ёрдам берворишни айтиб келишилган чунки тижоратида кирим яхши, биз шу жойида зиёнига шериксан диб айтмаган эдик ва у инсондан олган пулни 12 ойга насияга мол олиб бердик ва 1 чи ойда келган қисман 350$ ни пулни яна 10 ойга тикдик. Хозирда пул олган одамга бориб шу жойини айтмаган эканмиз деб айтишимиз керакми ёки қандай йўл тутишимиз керак? Бу йерда 4 та инсон ва улар оладиган пул хақида? Гунохкор болиб қолмаслигимизга шариатга муофиқ йўл кўрсатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пул эгаси насия муддатини 12 ойдан ошмаслигини тайинлаб берган экан. Шундан оширмаган бўлсангиз савдойингиз дуруст. Ошириб юборган бўлсангиз ўша молни ғасб қилган ҳисобланасиз. Ғасб молидан фойда келса пул эгасиники, зарар бўлса ғасб қилувчини зиммасида бўлади. Ўша шериклар зиён бўлиб қолса ҳам зиённи қоплашга ёрдам беришни зиммаларига олишлари музорабани фосид қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat