Ассалому алайкум! Мен чет давлатда компютер дастурчисиман. Хозирда масофадан ишлаш имкони борлиги учун тажрибали дастурчилар бир вақтнинг ўзида иккита ташкилотга ишга кириб, ҳар иккаласи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариб ишлашяпти. Иш берувчиларнинг бу холат ҳақида ҳабари бўлмайди. Иш соатлари эса деярли бир хил пайтда бошланади ва тугайди. Шундай ишлаш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Соатбай келишув қилган бўлсалар жоиз эмас. Ишбай бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!