Ассалому алайкум! Биродарим номидан савол йўлламоқдаман илтимос жавоб берсангиз 1. Бир оилали аёл билан зино қилган ва тавба қилди энди шу аёлни оиласидагилар билганга ўхшашади оиласи бузулиш арафасида биродарим нима қилиши керак? 2. У ўша аёлни оиласи бузулса Аллоҳ сақласин 2-ҳотин қилиб уйланмоқчи у аёлга. Бунга хотини қарши чиқса нима қилиши керак? Қилган иши туфайли битта оила бузулмоқда ва у аёлни ўз қаромиғига олмоқчи албатда иддаси чиққандан кейн. Агар бунга хотини ва ота онаси тарафдан қаршилик бўлса нима қилиши керак? Оиласига билдирмасдан уйланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша биродарингиз ислом умматидан бўлмаган одамни ишини қилибди. Бировнинг никоҳидаги аёл билан зино қилиб, сўнгра уни талоқ қилдириб, ўзига никоҳлаб олишни режа қилаётган одамни Аллоҳ ўзи ислоҳ қилсин. Бундай ҳаром ишдан тийиб қўйсин. Сўралган иш амалга ошмайди, аёл тавба қилади ва оила бузилмайди, деган умидда масалага жавоб бермаймиз.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ خَبَّبَ زَوْجَةَ امْرِئٍ أَوْ مَمْلُوكَهُ، فَلَيْسَ مِنَّا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировнинг хотинини ёки мамлукини йўлдан урса, биздан эмас», дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!