Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўришни ният қилгандим. Кўп-кўп Аллоҳдан сўрадим ва кимдур келиб сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактуб жўнатвордилар деб ўқий бошлади. Жудаям чиройлик ёзилган ва чиройли тарзда ўқий бошлади. “валам бор сиз мени йўқлаганиз учун раҳмат, мен сиз билан албатта учрашаман. Фақат сиз намозларни ўқинг, буюрилган ишларни қилинг ва оила аъзоларингизга илимингиздан ўргатиб боринг” деб ёзибдилар. Айтингларчи шундай бўлиши мункунми? Ҳозир ул зот умматлари нима ишлар қилаётганларини билиб турибдиларми?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди. Жума кунида умматнинг амали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилиши ҳақида ҳадис бор, лекин заифдир. Валлоҳу аълам!