Ассалому алайкум! Ҳозир шундайлар роса кўпайибди, кўчада мени ўзимга бир неча бор дуч келишяпти. қўлида тасбеҳ ушлаб олган, бухородан олиб кедим дейди табаррук эмиш, тўғри Бухорийдек зот чиққан, шу бобомизни номидан бизнес қилиб тасбеҳ сотишяпти, ўзи қиймати 300 сўмлик тасбеҳ бўлса керак, 20-30 минг пул сўрашади. яна бир телефонида байтуллоҳда ўзини видеога олиб олган кўрсатиб ҳажга бориб келдим, замзам сув олиб келдим эдб магазинда 2000 сўмдан сотилаётган 50-100 грамлик замзам сувни сотиб юрибди 50-60 мингдан, қаергамиш, бухорода катта масжид қуришаётан эмиш, назаримда булар динни ниқоб қилиб содда одамлардан пул шилишяпти, ўзим бунақаларни учариб толсам гап билан газлайман роса, бу билан замзам сувга, ёки Бухорийларга ҳурматсизлик қилган бўлмайманми, лекин сотиб олмайман. Шунақаларни тавбасига таянтириш керакми ёки нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ноаниқ одамларга асло пул бермаслик керак. Валлоҳу аълам!