Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишингизни савобини зиёда қилсин! Саволларим қуйидагича: Аср намозини ҳанафий мазҳаби вақти бўйича ўқисам улгурмай қазо бўлиб қолади деб қўрқиб, бошка мазҳаблар вақти билан ўқидим. Лекин уйга эртароқ қайтдим. Бу ҳолатда аср намозини қайтиб ўқиб қўйишим керакмиди?
2. Бир сурани такрор ўқиганда ҳар суранинг бошида "Бисмиллаҳ"ни айтиш жоизми, ёки бир маротаба айтиб, кейин ўша сурани такрор ўқийвериладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Намозларни доим бир хил мазҳабга биноан ўқинг. Гоҳида у мазҳаб гоҳида бу мазҳаб қилманг. Қайта ўқимайсиз. 2). Намоздан ташқарида ҳар бир сурани бошида “Бисмиллаҳ” айтиш суннат амалдир. Намознинг ичидаги “Фотиҳа”дан олдин айтилади, зам сураларда айтилмайди. Валлоҳу аълам!