Жаноб биз оилавий (ўзга юртга) саёҳатга кетаётган эдик. Ҳозир биз алҳамдуллоҳ Ражаб ойидамиз. Рўза тутишни жуда яхши кўраман, шунга хўжайнимга ўша ерда ҳам рўза тутаман десам рухсат бермадила. Ҳар куни емас Фақат Душанба ва Пайшанба тутсанг бўлади, бўлмаса чарчаб қоласан дедилар. Еримни етганини қилими ёки тўлиқ рўзамни тутурими ? Бераётган жавобларингиз учун раҳмат. ОЛЛОҲ рози бўлсин.
Ҳа, аёл киши нафл рўза тутиш учун эридан розилик олиши керак. Эрингизнинг айтганини қилинг. У киши бу масалани яхши билар эканлар.