Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазондаги ифторликлар

00:00 / 26.11.2009 | eski savollar | 4077

Ассалому алайкум ва рохматуллохи! Хурматли Шайх Хазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволларимда хатоликлар бўлса олдиндан узр сўрайман. Бизда(Хоразмда) ифторликларларни қишлоғимизда 30тадан биргалашиб, хар куни бир кишиникида ифторлик берилиб таровех намози ўқилади. Лекин ачинарлиси шундаки, ифторликка қўшилган 30та одамдан 6-7 киши намоз ўқиб рўза тутишади, қолганлари намоз хам ўқимайди, рўза хам тутишмайди. Мен хам 3-4 йил олдин шу 30 талик ичида ифтор бериб қатнашиб юрардим. Кейин бир гап эшитиб қолдим. Киши намоз ўқиб рўза тутсаю ифторлик берса ва шу ифторликга рўза тутмаган(бенамоз) кишиларни хам таклиф қилиб уларга ош берса гунохга ботаркан. Шу гап ростми? Шариъатимизда бу тўғрида бирор бир хукм борми? Шу гапни эшитганимдан буён мен мана шу 30таликка қўшилмай ўзим алохида рўзадорларни чақириб ифторлик берадиган бўлдим. Мени қилган ишим тўғрими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рўза тутмаслик ва намоз ўқимаслик катта гуноҳ. Ифторлик ихтиёрий иш. Ифтор дегани рўзадор одамнинг рўзасини очишидир. Берўзага қанақа ифтор бўлиши мумкин?

Топ рейтинг www.uz Openstat