Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тизза оғриғида намоз ўқиш

13:32 / 24.12.2022 | Абдуносир Реджабов | 827

Ассалому алайкум! Мени онамни тиззаси узок йилдан бери оғриб келади, доктор тиззани букмасликни айтган, бундай холда намоз қандай тартибда ўқилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сажда қилишга қодир бўлсалар ва бунда тиззага зарар етмайдиган бўлса соғлом инсонлар каби одатий тарзда қиём, рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқийдилар, фақат саждадан кейин ўзларига қулай тарзда, тиззани букмасдан ўтираверадилар. Агар саждага ҳам қодир бўлмасалар унда намозни ўтириб, оёқларни қиблага узатиб, рукуъ ва саждани имо-ишора (яъни рукуъ учун ўтирган ҳолда бироз эгилиб, сажда учун кўпроқ эгилиб) билан ўқийдилар. Валлоҳу аълам!

 Ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/4768


Топ рейтинг www.uz Openstat