Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз намози ҳақида

19:38 / 10.05.2022 | Zayniddin | 632

Ассалому алайкум! Биз вахта режимида ишлаймиз, ишхонада ва ишхонанинг ётоқхонасида кичкина намозхоналар бор. Ўша хонада фарз намози бошланди имом ортида бир қатор саф тортилган ва қатор тўлган, кейин келган одам иккинчи қаторда якка ҳолда имомга иқтидо қилган ҳолда намозни ўқиши дуруст бўлаверадими? 2). Фитр садақани ўзи фитр садақа деб ният қилиб, бераётган одамига бу сизга рамазон тухфаси деб бериш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). 1-сафда бўш жой қолмаган бўлса муқтадий 2-сафда ёлғиз туриши макруҳ. 1-саф четидаги кишини елкасидан тортиб ўзига 2-сафга шерик қилиб қўшиб олиши шарт эмас, афзал. Агар елкасидан тортса тушунмай намозини бузиб қўядиган ҳолат бўлса, ёлғиз ўзи тураверади. 

2). Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat