Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

18:29 / 26.12.2022 | أبو بكر | 693

Ассалому алайкум! Агар хама азоим нажосат бўлса хама азоим тозалаб кегин ғусл қиламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввал баданингиздаги нажосатни кетказиб, кейин ғусл қиласиз.
«Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.
Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга «ғусл» дейилади.

Ғусл қилиш тартиби:
1. Ғусл қилувчи шахс дастлаб тасмия айтади ва ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа ва олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ювиб ташлайди.
2. Кейин худди намозга қилгандек таҳорат қилади. Оғиз-бурунни муболаға билан чайқайди. Агар турган жойида сув тўпланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради.
3. Сўнгра бошига сув қуйиб, ишқалаб ювади. Сочи ўрилган бўлса, уни ёйиб тагини ва ҳаммасини яхшилаб ювилади.
4. Баданига уч марта сув қуяди. Сув қуйишни ўнг елкасидан бошлайди, кейин чап елкасига қуяди. Қўли билан баданини ишқалайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин бўлган жойларига алоҳида эътибор беради.
5. Fуслнинг охирида бошқа жойга ўтиб, оёқларини ювади. Агар ғусл қилган жойида сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади. 

Fуслда қуйидаги нарсалар қилиб бўлмайди:
1. Сувни исроф қилиш.
2. Сувни ўта оз ишлатиш.
3. Сувни юзига уриш.
4. Дунёвий гапларни гапириш.
5. Узрсиз бошқадан ёрдам олиш.
6. Дуо қилиш.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat