Ассалому алайкум! Менда аллергик астма бор. Айниқса атир хидларига дарров салбий реакция беради. Намозларимни бир кунда камида тўрт махалини жамоат билан ўқийман. Масжидга эрта боришни одат қилганман. Кўпинча ёнимга атир сепган одамлар ўтириб қолса, қийналиб бошқа жойга ўтиб оламан. Баъзида жойимни 3-4 марта ўзгартираман. Айниқса жума ва хайит кунларида аллергиядан тинимсиз йўтал пайдо бўлади. Баъзан касаллик хуруж қилиши кучайса жума ва хайит намозларига бормайман. Негаки тинимсиз йўталдан тахорат бузилиш эҳтимоли кучайиб кетади. Мени саволим; шундай холларда жамоат ичида қандай ишларни қилсам менга осон бўлади? Мақсадим жамоатдан умуман қолмаслик. Тарк этиш эмас.
– Ва алайкум ассалом! Шифокор билан маслаҳатлашиб, аллергиянгиз қўзғалишини олдини олиш учун керакли бўлган воситалар ва дориларни билиб олинг ва ўшалардан фойдаланинг. Охирги сафда бўлса ҳам намозни жамоат билан адо қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!